Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулларда муаммолар назоратга олинди

Шу кунларда Тошкент вилояти ҳудудларида Республика ишчи гуруҳи, Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида, турли вазирликлар ва давлат ташкилотлари, ҳокимлик масъуллари иштирокида ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларда аҳолининг кўплаб муаммоларига ечим топилмоқда.

Жумладан, шундай қабуллардан бири Олмалиқ шаҳрида ўтказилди. Унда Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани фуқаролари ўз муаммолари билан соҳа вакилларига юзланди. 

– Бугунга сайёр қабулда адлия соҳасига оид ижроси кечикаётган кўплаб мурожаатларни ўргандик, – дейди Олмалиқ шаҳар адлия бўлими юридик хизматлар кўрсатиш маркази мутахассиси Асилбек Озодов. – Жумладан, ер-кадастр, мерос, коммунал тармоқлардаги амалга оширилаётган лойиҳалардаги камчиликлар назоратга олинди. Шу билан бирга, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни онлайн олиш борасида ўз тавсияларимизни бердик. Таъкидлаш лозим, жорий йил бошидан адлия ходимларимиз томонидан маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганишлари ўз натижасини бермоқда. 

– Маҳалламиздаги автомобиль йўли яқинда фойдаланишга топширилган бўлсада, атрофидаги қурилиш ишлари ҳали тугамаган, – дейди Оҳангарон тумани “Илғор” МФЙда яшовчи Нишонбой Танбоев. – Бу ҳам етмаганидек, ҳудудимизда кўплаб бунёдкорлик ишлари бошлангани туфайли оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари қатнови кўпайди. Натижада, йўлларимиз яна носоз аҳволга келиб, аҳоли қатновида бироз қийинчиликлар бўлмоқда. Шу бўйича масъулларга қилган мурожаатимиз ижобий ҳал қилинадиган бўлди. 

Бундан ташқари, белгиланган режага асосан Оққўрғон туманида ўтказилган халқ билан мулоқотлар ҳам самарали бўлди. Унда Бекобод шаҳар, Пискент, Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманларидан келган 251 нафар аҳолининг муаммолари кўриб чиқилди. Асосан уй-жой ажратиш, ишга жойлашиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бепул тиббий ёрдам олиш, шунингдек, оилавий масалалар мутахассислар томонидан назоратга олинди. 

Жараёнда 39 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилган бўлса, 61 та масала юзасидан тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар