Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
МИБ директори Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Тошкент вилоятида тўрт кун давом этган сайёра қабулда 161 нафар фуқаро ҳамда ташкилот вакиллари Бюро директори Музаффар Эгамбердиев томонидан қабул қилинди.

Унда алимент, қарз ва зарар суммаларини ундириб бериш, гаров мулкларини аукцион савдоларига чиқариб берилиши юзасидан, уйга киритиш ҳамда уйдан чиқариш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, Бюронинг Тошкент тумани бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Г.Сулаймонова 2 нафар фарзандига алимент ундириш масаласида мурожаат қилган. Ўз мурожаатида қарздор узоқ муддатдан буён алимент пулларини тўламай келаётганини билдирган. Сайёр қабул вақтида ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор И.Исмаиловдан 36,5 млн. сўм Г.Сулаймоновага сайёр қабул вақтида ундириб берилди.

Шунингдек, Бюронинг Ўртачирчиқ туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича ундирувчи С.Пўлатова 1 нафар фарзандига алимент ундириш масаласида мурожаат қилган.

Ўз мурожаатида қарздор узоқ муддатдан буён алимент пулларини тўламай келаётганини билдирган. Қарздор қидирувга берилгани маълум бўлиб, мазкур ижро ҳужжати назоратга олинди.

Бундан ташқари, “Ипак йўли банк” АТБ ишончли вакили Б.Шерқулов банк кредит қарз суммаларини ундириш юзасидан ижро ҳужжати Бюронинг Чиноз туман бўлими иш юритувида экани, қарздор фуқаронинг гаров мулки бўлган автотранспорт воситасини хатлаш ва аукцион савдоларига чиқариш бўйича мурожаат қилди. Мазкур мурожаат юзасидан ижро ҳужжатидаги ихтиёрий муддат тугаганидан сўнг гаров мулки аукцион савдоларига чиқарилиши тушунтирилган.

Сайёр қабулда 161 нафар аризачидан 85 нафари алимент масаласида, 48 нафари қарз ва зарар ундириш масаласида, 28 нафари эса бошқа масалаларда мурожаат қилган. Шундан 3 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, 153 таси қўшимча ўрганиш учун назоратга олинди.

Қолган мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар