Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ўрганиш олиб борди.
Ишчи гуруҳ 2018 йилда ташкил этилган “Ёшлар маркази” биносида бўлиб, ёшларнинг тил ўрганиши учун ташкил этилган корейс, инглиз ҳамда немис тиллари тўгараклари фаолияти билан танишди.
Бугунги кунда ушбу тўгаракларга қатновчи ёшлар сони жами 400 нафарни ташкил этади.
Ташриф давомида Ёшлар ишлари агентлиги директори Термиз шаҳрида жойлашган IT Parkда тадбиркор ва ташаббускор ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув аввалида Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо қўйгани, эндиликда ёшлар учун кенг имкониятлар эшиги очилганлиги ҳақида сўз юритди. Ёшлар билан мулоқот чоғида янги ташаббус ва таклифлар тақдимоти билан танишилди. Ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Ҳар бир таклиф ва ташаббусни қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ҳал этиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга яқиндан кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |