2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар ва пойтахт туманлари ҳокимлари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.

Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар ва пойтахт туманлари ҳокимлари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди. 

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими янгиликлари ҳақида гапирди. Таъкидландики, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Пировардида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Одамларнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмоқда. 

Сайёр қабулда маълум қилинишича, 2017 йилда Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига пойтахт аҳолисидан келиб тушган 294 мингдан ортиқ ариза ва шикоят кўриб чиқилган. Ўрта ҳисобда уларнинг ҳар 3 тасидан 2 таси ижобий ҳал этилган. Бу мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, ер майдонлари ажратиш, суд-ҳуқуқ, моддий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш каби масалаларга дахлдор. 

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри ва туманларидаги Халқ қабулхоналари ташаббуси билан давлат идоралари раҳбарларининг 1 мингдан зиёд қабули ташкил этилди. Уларда 6 мингдан ортиқ фуқаро иштироки таъминланди. 

Бугунги сайёр қабулда Тошкент шаҳар ҳокими қабулига кириш истагида бўлган 150 фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун пойтахтдаги 63 ташкилотдан масъул ходимлар, туман ҳокимлари ва туманлардаги Халқ қабулхонаси мутасаддилари жалб этилди. 

Сайёр қабулга келган фуқаролар дастлаб туман ҳокимлари, масаласига кўра тегишли ташкилотлар масъул ходимларига мурожаат қилди. Мурожаат туман ва тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган ҳолатда бу масалани шаҳар ҳокими ўз ваколати доирасида кўриб чиқди. 

Учтепа туманидаги Кўксарой маҳалласидан бир гуруҳ отахонлар уйларига ичимлик суви етиб бормагани ва канализация тизимига уланмагани ҳақида мурожаат билан келишган экан. Сайёр қабулда улар Тошкент шаҳар ҳокими билан шу масалада суҳбатлашди. 

– Маҳалламизга 2012 йилда 20 дан зиёд янги оила кўчиб келди. Ана шу хонадонлар ҳозиргача ичимлик суви билан таъминланмаган, – дейди "Кўксарой" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рўзибой Муталов. – Бугун шаҳар ҳокимига мавжуд муаммоларни айтдик. Бу оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқ берилди. Канализация тизимига улаш масаласи эса кейинроқ ҳал этиладиган бўлди. 

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар