
Мамлакатимизда мактабгача таълимга эътибор йил сайин ортиб бормоқда. Соҳага қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида жойларда замонавий боғчалар қурилиб, ишга туширилмоқда.
Наманган вилояти Уйчи туманидаги Шафтоли маҳалласида жойлашган 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти учун янги бинонинг фойдаланишга топширилиши қишлоқ болаларига қувонч улашди. Аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб, ташкилот учун 4 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига 120 ўринли янги бино қуриб, битказилди.
Болалар боғчасининг тантанали очилиш маросимида қатнашган Наманган вилояти прокурори, вилоят иккинчи сектори раҳбари Умрбек Мадраҳимов, Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари эртамиз эгаларига бўлган эътиборнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Меҳмонлар ва фахрийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |