Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ишчи гуруҳ Сурхондарёда

Республика Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида аҳоли мурожаатлари билан ишлаб, одамларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, улар ўртага ташлаётган масалаларни ҳал этиш учун оммавий сайёр қабул ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 4-7 февраль кунларига мўлжалланган сайёр қабул Термиз шаҳридаги Санъат саройида Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзсувтаъминоти” акциядорлик жамиятлари мутасаддилари, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бошланди. 

Вилоят марказида бўлиб ўтган қабулда Ангор, Термиз, Музработ, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Мулоқотлар чоғида суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳалар қатори Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тегишли масалаларда ҳам кўплаб мурожаатлар эшитилиб, уларни ечиш чоралари кўрилди. 

– Бугун оммавий сайёр қабул бўлаётган экан, – дейди Термиз шаҳри Мангузар маҳалласидан Нуринисо Паттаева. –Сайёр қабулга икки хил моддий ёрдам масаласи бўйича келганман. Уч нафар ногирон фарзандим бор. Болаликдан учаласи ҳам ногирон. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан бир марталик моддий ёрдам ҳал бўлди. Иккинчи масалам юзасидан бошқа ташкилотларга ҳам учрашаман. Оммавий сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларини эркин ҳолда бориб, тушунтирмоқда. Тегишли ташкилотлар ҳар бир фуқаронинг мурожаатини эшитиб, муаммоларини ҳал этиш йўлларини изламоқда. Халқимиз бундан миннатдор. 

Ўтган йили вилоятда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳаллаларда ижтимоий ходимлар иш бошлаб, 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун юздан ортиқ хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. 1 минг 211 нафар шахс протез ортопедия мосламаси билан таъминланди. 4 минг 941 та реабилитация техник воситаси, жумладан, 287 нафар фуқаро электрон юритмали ногиронлар аравачасига эга бўлди. Реабилитация марказларида 2 минг 884 нафар ногиронлиги бор шахс даволаниб, 453 нафарининг ногиронлик гуруҳи енгиллаштирилди. 231 нафар ногиронлиги бўлган шахс тўлиқ соғломлаштирилди. 

Сайёр қабул бешинчи февраль куни Шўрчи, Қизириқ, Қумқўрғон ва Бандихон тумани аҳолиси учун Қумқўрғон туманида давом этади. 

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар