Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ишсиз аёлларга тикув машиналари берилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши лозим” деган тамойил мамлакатимиз ҳаётида тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Чунки турли даражадаги давлат ва бошқарув идоралари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқоти, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар одамларнинг орзу истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга кенг имкон бермоқда.

Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Деҳқонованинг шаҳарнинг Ёйилма ҳамда Янги Бўстон маҳаллаларида ўтказган қабули, аҳоли вакиллари билан мулоқоти давомида ҳам қатор муаммолар ўз ечимини топди. 

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ўтказилган қабул давомида 18 нафар хотин-қиз турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Даволаниш, уйини таъмирлаш учун ёрдам кўрсатиш, фарзандини боғчага жойлаштириш сингари қатор мурожаатларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Фуқароларни камбағалликдан чиқариш, доимий даромад манбаини шакллантириш мақсадида Янги Бўстон маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар ишсиз аёлга тикув машиналари берилди.  

– Чеварликни ўрганганман, лекин тикув машинам йўқлиги учун бу иш билан шуғуллана олмаётган эдим, – дейди Янги Бўстон маҳалласида яшовчи Зарифахон Каримова. – Ишсизлигим, шароит ва имкониятим ҳисобга олиниб, менга замонавий тикув машинаси берилганлигидан хурсандман. Энди хонадонимда тикувчилик билан шуғулланиб, даромад топиш имконига эга бўлдим.  

Бу каби сайёр қабул, аҳоли вакиллари билан мулоқотлар Андижон шаҳрининг қатор маҳаллаларида ўтказилиши белгиланган. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар