Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли мурожаатлари бўйича муаммолар ўрганилмоқда

Андижон вилоятида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида республика Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.

Ишчи гуруҳ Асака туманидаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинининг “маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишди. Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизликни камайтириш бўйича қилинаётган ишлар, шунингдек, меҳнат мигрантларининг келиш-кетиши мониторинги юритилишини ўрганиб, маҳалла, мутасадди ташкилотлар вакилларига мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан топшириқ ва таклифлар берилди. 

“Қизил тоифа”га киритилган тумандаги Амир Темур маҳалласида эса жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, бу борада мутасадди, масъул ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. 

Шунингдек, Ишчи гуруҳ Асака тумани “Баркамол авлод” мактаби фаолияти, мактабда яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди. Айни кунда мазкур мактабда ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг билим ва салоҳиятларини юксалтириш мақсадида 22 номдаги 39 та тўгарак фаолият юритмоқда. Тўгаракларга 1 минг 756 нафар ўқувчи жалб этилган. Мактабнинг кўплаб ўқувчилари вилоят, республика ва халқаро танлов, фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. 

Ишчи гуруҳ аъзолари мутасаддиларга “Баркамол авлод” мактаби фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди. Тадбир доирасида фуқароларнинг ҳудудлардаги бир қанча мурожаатлари ўрганилмоқда. 

Ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли мурожаатлари бўйича муаммоларини ўрганиш вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар