2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳарбийлар учун сайёр қабул

Ўзбекистон Респубикаси Бош прокурори ўринбосари – Республика ҳарбий прокурори Ботир Қудратхўжаев раислигида Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муаммоларини тинглаш ва уларнинг ечимини топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти номидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, вазирлик масъул ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳудудий вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.  

Сайёр қабулда тумандаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматни ўтаётган 50 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.  

Мурожаатларнинг аксарияти имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой олиш, юрт ҳимоячиларининг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, ногиронлиги мавжуд оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш, хизмат жойини ўзгартириш ҳамда бошқа масалалар бўйича бўлди.  

Қабул давомида жами 40 та мурожаат қабул қилиниб, шуларнинг 12 таси бўйича тушунтириш берилган бўлса, 14 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, қолган мурожатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.  

Сайёр қабулдан сўнг Республика ҳарбий прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман мудофаа ишлари бўлими ҳамда Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзолари учун яратилган шароитларни ўрганди. Ҳарбий хизмат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва коррупциянинг олдини олиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар