Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида сайёр қабул

Мариям ая Шокирова Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Хашман маҳалласида истиқомат қилади. Ҳозирда фарзанди беморлиги сабабли ётоқда.

Шунинг учун уни ногиронлик рўйхатига киритиш лозим. Қолаверса, уйининг кадастри йўқ, табиий газга уланмаган. Санаторийга дам олиш учун ҳам эҳтиёжи бор, лекин олдиндан рўйхатдан ўтмаган.

М.Шокированинг муаммоларига туман адлия бўлими томонидан “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида ташкил этилган сайёр қабулда ечим топилди.  

– Қабулга келган инсон бир муаммосига ечим топиб, саволига жавоб олса,  ишончи ортади, – дейди Мариям ая Шокирова. – Маҳалламизда адлия ходимлари билан учрашув бўлаётганлигини эшитиб келдим. Муаммоларимни тинглашди. Менга маҳалла еттилигининг тегишли мутахассислари кўмагида амалий ёрдам кўрсатилиб, мурожаатларимни ижобий қаноатлантириш учун керакли ҳужжатлар ҳозирланди.  

Бугунги кунда мазкур маҳалланинг 468 та хонадонида 2 218 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.  

Сайёр қабул давомида электр энергияси ва газ таъминоти, йўл, уй-жой таъмири ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, меҳнат муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, кредит олиш каби ўнлаб масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. 25 га яқин мурожаат ва таклифлар ижобий ҳал этиш мақсадида адлия органларининг иш юритувига олинди.  

Шунингдек, фуқароларга фарзандини мактабгача таълим муассасасига рўйхатга қўйиш, электрон имзо, тиббий ва манзил маълумотномаларини олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар