Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қонликўл туманида сайёр қабул

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича тузилган республика ишчи гуруҳи томонидан Қонликўл туманида Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Хўжайли туманларидан келган фуқаролар учун мурожаатлар ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Божхона бошқармаси, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ва бошқа идоралар раҳбарлари иштирок этди. 

Сайёр қабулда 68 нафар фуқаронинг тизимга оид мурожаати қабул қилинди ва 23 таси жиноят, 7 таси маъмурий, 35 таси фуқаролик ҳамда 3 таси иқтисодий судловга тегишли масаладир. 

Қабулда 36 нафар мурожаат эгасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шу куни жазо ўтаётган 5 нафар шахс тақдимнома ва илтимоснома асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 6 нафар маҳкумнинг ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа турдаги енгилроқ жазога алмаштирилди. Бир нафар фуқарога нисбатан тўпланган жиноят иши тарафларнинг ярашувига асосан тугатилиб, уларнинг мурожаати ижобий ечим топилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан 7 та суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Шунингдек, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича 4 та ариза қаноатлантирилди. Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 3 та тадбиркорлик субъектига суд қарорлари устидан даъво қилиш тартиби тушунтирилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар