Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сарқипчоқ обод маҳалла бўлади

Юртимиздаги ижтимоий ҳолати оғир, етарли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудларни “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезони асосида ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги Сарқипчоқ маҳалласи аҳли ушбу дастур самарасини ўз ҳаёти мисолида кўриши мумкин.

Туманнинг энг чекка, Ғўбдин тоғи этагида жойлашган ва Ботбот каналига туташ Сарқипчоқ маҳалласида бугунги кунда йўл, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, аҳоли бандлиги масалаларида бир қатор ижтимоий муаммолари  мавжуд. Бу муаммолар туман даражасида босқичма-босқич ҳал этилаётган бўлса-да, маҳаллада комплекс дастурни амалга ошириш ва одамлар ҳаётини ўзгартириш, йиғилиб қолган масалаларга бир вақтда ечим топиш зарурати туғилди.  

Бугун маҳаллада Президент Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида бу эзгу ишлар бошланди. Маҳалла фаоллари билан суҳбат чоғида ҳудудда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тилга олинди.  

Жумладан, маҳалладаги 2,5 километр ички йўлларга шағал ётқизилади, марказий кўчалар асфальтланади. Иккита трансформатор ва 1,5 км. электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 1,1 километр узунликдаги 10 кВт юқори кучланишли электр тармоғини реконструкция-модернизация килиш, 20 дона темир бетон устун ўрнатиш кўзда тутилган. Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолати ҳам ўрганилиб, қўшимча газ баллонлар тарқатилади. Маҳалладаги таълим ва тиббиёт муассасалари ҳолати тегишли соҳалар мутахассислари томонидан ўрганилиб, жорий ва капитал таъмирланади.

Маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилоти, спорт майдончалари ташкил этилади. Вилоят ва туман тиббиёт муассасалари шифокорлари жалб этилган ҳолда аҳолининг барча қатлами тиббий кўрикдан ўтказилади. Аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши учун имконият яратилади.

Ҳар бир қишлоқ, кўча ва хонадон бўйича бажариладиган юмушлар республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй ўрганиб чиқилади. Хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун масъуллар белгиланиши таъкидланди. Маҳаллада амалга ошириладиган барча ишларга вилоят тўртинчи сектори раҳбари масъул этиб белгиланди.

Маҳаллада бугуннинг ўзида ўндан ортиқ техника ва юздан зиёд ишчи жалб қилинган ҳолда ишлар бошлаб юборилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар