Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил - Бизнес-омбудсман томонидан натижали ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йил давомида тадбиркорлардан 9 минг 127 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 51 фоизи бўйича уларнинг ҳуқуқлари тикланди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.    

 Бу ишларга  мисол тариқасида бир ҳолатни келтириб ўтиш мумкин.    Бизнес-омбудсманга Фарғона вилоятида фаолият юритувчи "Умид сервис" (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ортиқча ҳисобланган қарздорлик ва пенядан норози бўлиб, мурожаат қилган.  

Маълум бўлишича, корхона ҳисоб-варағида 12 миллион сўм қарздорлик ва 38 миллион сўм ортиқча тўлов кўрсатилган. Аммо Қувасой шаҳар солиқ инспекцияси корхонанинг аслида 50 миллион сўм солиқ қарзи ва 36 миллион сўм пеня борлигини таъкидлаган.  

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорнинг ҳисоб-варағига акциз солиғи бўйича хатолик билан киритилган солиқ қарздорлиги ва унга ҳисобланган пеня солиқ органи томонидан бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар