Барча ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш орқали оилавий шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўтган йил жойларда 100 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш борасида самарали ишлар қилинди. Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида ҳам бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда бу туманда 69 минг 403 нафар хотин-қиз истиқомат қилади, шундан тадбиркорлик йўналишида 698 нафар аёллар фаолият юритмоқда.
Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўчоқли” ва “Ёриқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида марказ ташкил этилиб, 224 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. 2025 йилда эса яна “Роватак” ва “Бешбой” МФЙ ҳудудларида “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари” ташкил этилиши режалаштирилган.
– Ўтган йил 3 минг 983 нафар аёллар ишли бўлди, – дейди Ўрта Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Гулбаҳор Қўшматова. – Шундан узоқ муддатга ер ажратилган хотин-қизлар сони 66 нафарни ташкил этди. 576 нафар хотин-қизларга эса 9 миллиард 143 миллион сўм кредит ажратилди. Натижада улар асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхона, ишлаб чиқариш, чорвачилик ва паррандачилик, тикувчилик ҳамда хизмат кўрсатиш каби соҳаларда ўз йўлини топди. Шу билан бирга, ўрганишларимиз давомида норасмий секторларда банд бўлган хотин-қизларнинг 421 нафари фаолиятини қонунийлаштиришга ёрдам берилди. Чет элдан қайтиб келган хотин-қизларнинг 335 нафарининг бандлиги ҳам таъминланди.
Жумладан, “Обод” МФЙда ёш ва имконияти чекланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Маҳалладаги Ёшлар етакчиси Баҳтигур Азатованинг ўрганиши давомида 2 та шароити оғир оиланинг ёш уй бекасига субсидия асосида тикув машиналари олиб берилди. Улар орасида Барчиной Содиқова ҳам бор. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йил илгари йўл транспорт ҳодисасига учрагани сабаб оиласи моддий қийинчиликларга дуч келди. Шундан сўнг бу аёлга туман масъуллари кўмаклашиб хонадонидан чиқмасдан тикувчилик қилишга кўмаклашилди. Ҳозирги кунда у бир ойда 5 миллион сўмгача даромад қилиб 3 нафар фарзандини тарбияламоқда.
Умуман олганда, Ўрта Чирчиқда бу каби хайрли ташаббуслар туфайли кўплаб хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |