2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мақсад халқни рози қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш, давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилиш борасида янги тизим яратилди.

Бугунги кунда Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда 13 та туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази фаолияти ташкил қилиниб, 544 та маҳаллаларда 540 та комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим лавозими жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Умиджон Умаров ЎзАга тизимда якунланган 2024 йилда амалга оширилган ишлар борасида ўз фикрларини баён этди. 

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан 103 турдаги (шундан, 65 турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш, 16 турдаги тушунтириш бериш ҳамда 22 турдаги реферал) хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Тизим жорий этилгандан бошлаб маҳалладаги ижтимоий ходим ва марказдаги операторлар томонидан 2024-йилда 86 911 та аризалар қабул қилинган бўлиб, шундан 29 823 тасига хизмат кўрсатилди.

Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш мақсадида, бошқа тизимларда аналоги кузатилмайдиган нафақат мурожаатчининг, балки ўша хонадондаги барча оила аъзоларининг муаммо ва имкониятларини комплекс тарзда баҳолаб, ижрога қаратадиган “Кейс менежмент” тизими соҳада туб ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Йил давомида 7 415 та оилага ижтимоий иш (“кейс”) очилиб, 5 930 тасида бирламчи ва 1 485 тасида комплекс баҳолаш ўтказилди. Оилалар билан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ўтган йилнинг 1 июлидан бошлаб “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилди.

Натижада, ёрдам кўрсатиш ва қарор қабул қилиш маҳаллалар даражасида амалга оширилади, бу эса кўриб чиқиш ва ёрдам кўрсатиш муддатини 5-10 кунгача қисқартириш имконини берди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 4 533 та аризалар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1 713 тасига хизмат кўрсатилди.

Аввалги ногиронликни белгилаш тизимидан яъни Тиббий ижтимоий эксперт комиссиясидан нафақат ногиронлиги бўлган шахслар, балки кенг жамоатчилик норози бўлиб келган. Юртбошимизнинг 2024 йил 16 июлдаги “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тиббий комиссия кўриги учун фуқароларнинг ҳужжатлари оилавий шифокорлар томонидан электрон юборилади.

Тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти оптималлаштирилиб, туман ва туманлараро комиссиялар сони 6 тадан 9 тага етказилди, барча комиссияларда Педиатр врач эксперт штатлари очилди. Натижада, кунлик кўриклар сони 10-12 тагача (3 баравар кам) туширилди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш, ногиронликни белгилаш ва бу тоифадаги аҳолини протез-реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳамда адаптив спорт турларига жалб қилиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Вилоятда бугунги кунда 2 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 59 512 нафарини ногиронлиги бор бўлган шахслар ташкил этади. Жорий йилда маҳаллалардаги 59 512 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 21 692 та хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг ижтимоий муаммолари бартараф этилди.

Бугунги кунга қадар 290 нафар ногиронлиги бўлган шахсга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашилди ва 108 нафари бюджет ташкилотларидаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 7 902 нафар шахс ҳудуддаги бўш иш ўринлари мавжуд корхоналарга жойлаштирилди.

Яқинда, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир янги тизим яратилди. Мазкур тизим орқали кўзи ожизлар ва карлар учун махсус олимпиада спорт турлари билан шуғулланиши ва спорт иншоотларига бориб келишига ёрдам бериши учун “ҳамроҳлик” хизмати кўрсатиш имконияти яратилди.

Спорт билан шуғулланиш тавсия этилган 1 741 нафар ногиронлиги бўлган шахслар 20 та спорт мактабларида ташкил қилинган 120 та параспорт гуруҳларига жалб қилинди, уларга 78 нафар малакали мураббийлар бириктирилди. Яратиб берилган имкониятлар натижасида, параспорт йўналишида 62 нафар ногиронлиги бўлган шахслар Паралимпия, Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ҳамда Ўзбекистон, вилоят чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишда маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари “маҳалла еттилиги” томонидан ҳамкорлик ишлар ташкил қилинди. 2024 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ҳар бир камбағални уйига бориб суҳбат ўтказиб, даромадини ошириш бўйича ишлар ташкил қилинди.

Бунинг учун, дастлабки босқичда 7585 та оилага 931 та туман (шаҳар) ҳамда 107 та вилоят ташкилотларидан раҳбарлар ва 330 та тадбиркорлар жами 1368 та раҳбарлар 6 ой давомида кўмак кўрсатиш мақсадида бириктирилди ва бир қатор ишлар амалга оширилди.

Амалга ошираётган ҳар бир ислоҳот, ҳар бир хайрли иш ортида албатта, эҳтиёжманд аҳоли қатламининг дардига дармон бўлиш, уларнинг муаммоларига ижобий ечим топиш, ҳаёт сифатини яхшилашдек мақсад бор. Зеро, асосий мақсадимиз ҳам халқни рози қилиш.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар