Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Замонавий масканлар ўз фаолиятини бошлади

Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Далмунобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 332 нафар аҳоли вакили истиқомат қилади. Маҳаллада “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида кўплаб ишлар амалга оширилди ва аҳоли муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Янгиланишлар ифодаси сифатида эндиликда Далмунобод маҳалласи ҳам ўз маъмурий биносига эга бўлди. Ўтган ойларда қуриб фойдаланишга топширилган маҳалла биносида масъул ходимлар иш юритиши учун барча шароит яратилган. Ҳозирда Жондор туманида 51 та умумтаълим мактаби ва 32 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Шунингдек, 120 та оилавий ва 11 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги, жами мактабгача таълим ташкилоти сони 170 тага етказилгани бу тармоқда амалга оширилган изчил чора-тадбирлар самараси, албатта. 

Замонавий қиёфа касб этган “Далмунобод” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси ҳамда Довуд маҳалласидаги 23-сонли давлат муассасасини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди. Тадбирда, янгиланган бино-иншоотларда талаб даражасида меҳнат қилиш иш унумини оширишга хизмат қилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Йиғилганлар рамзий лента қирқилгач, яратилган шароит билан яқиндан танишди. Айниқса, мактабгача таълим ташкилоти янги биноси янги йилда болажонлар қувончига қувонч қўшди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар