Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қизилравот овулида янги йил шодиёналари

Бухоро вилояти Ромитан туманидан 265 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағрида, қўшни Хоразм вилоятига чегарадош, мамлакатимизнинг жанубий “қон томири” – Амударёга ёндош “Қизилравот” аҳоли масканида ҳам янги йил шукуҳи давом этмоқда.

“Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғинида 135 та хонадонда аксари қозоқ миллатига мансуб 800 га яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Бугунги Қизилравот ва овул ҳаёти ўн йил бурунги чўлқуварлар турмушидан тубдан фарқ қилади. 

Масалан, 2021 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, яроқсиз электр тармоқлари ҳамда трансформаторларни, симёғочларни бетон устун билан янгилаш, йўл қурилиши каби ишлар бажарилиб, ҳудуд қиёфаси ўзгарди. Аҳолининг сифатли тиббий хизматга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида оилавий шифокор пункти янгидан барпо қилингани овулликларни беҳад қувонтирди. 

“Ромитан деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамият ва қатор фермер хўжаликлари томонидан арзонлаштирилган нархларда гўшт, тухум, картошка, ўсимлик ёғи, ун, гуруч каби рўзғорга биринчи навбатда керакли озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкиллаштирилиши олис овулда яшовчилар мушкулини осон қилди. 

Янги йил байрами олдидан, албатта, туман ҳамда Газли шаҳарча ҳокимлиги, халқ қабулхонаси масъуллари, депутатлар, маъмурий секторлар раҳбарлари узоқ чўлқуварлар масканида эзгу ишлар қаторида эҳтиёжманд оилаларга байрам шодлигини улашишни мақсад қилишган. 

Куни кеча хонадонлар, ижтимоий муҳофазага олинган оилаларга кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, совғалар улашилгани овулдагилар ва улар фарзандларини хурсанд қилди. Бу каби хайрли тадбир қизилравотликларга нафақат моддий, балки маънавий мадад ҳам бўлди. Хайрли ташаббус туманнинг барча маҳалла ва қишлоқларида давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар