Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ваъдалардан амалий ишларга ўтилди

Жорий йилги сайловда Қашқадарё вилоятидаги 14-Кўчкак сайлов округидан Халқ депутатлари Қарши туман кенгаши депутатлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Комила Жўраева ўз сайловолди дастурида ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, зарур коммуникация тармоқлари билан боғлиқ бир қатор муаммоларни тизимли ҳал этиш чораларини кўриш бўйича ташаббусларни илгари сурган эди.

Ҳудуд аҳли ҳам депутат ташаббусларини сайловда берган овозлари билан қўллаб-қувватлади. Мана энди ваъдаларни амалий ҳаракатларда кўрсатадиган, сайловчиларнинг ишончини оқлайдиган вақт келди. Шу маънода ишга киришган депутат  дастлаб  сайловчилар билан учрашиб, биринчи галда ҳал қилиниши лозим бўлган энг асосий муаммоларни белгилаб олди.  

Маълум бўлишича, Кўчкак маҳалласининг “Дўстлик” кўчасида яшовчи аҳолини кўп йиллардан буён электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар қийнаб келаётган экан. Бунинг сабаби эса ҳудуддаги трансформатор, симёғочлар, ҳаво кабеллари ниҳоятда эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолгани бўлган.  

Депутат муаммони ҳал этиш бўйича бир қатор масъул ташкилотларга аниқ таклифлар билан мурожаат қилди, депутатлик сўровлари юборди. Ниҳоят муаммо ижобий ечим топди.  

Туман ҳокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси ҳамда бир қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида Кўчкак маҳалласининг “Дўстлик” кўчаси ҳудудидаги трансформатор тўлиқ янгиланди, эски симёғочлар олиб ташланиб, уларнинг ўрнига 56 дона бетон устун ўрнатилди, янги ҳаво кабеллари тортилди.  

Энди ҳудудда электр муаммоси йўқ, хонадонларнинг чироғи чароғон. Депутат эса аллақачон масъуллар эътиборини галдаги муаммоларга қаратишга киришган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар