Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Обод ва хавфсиз маҳаллалар кўпаймоқда

Нурафшон шаҳрида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш механизми бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов раислигида ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизмат вакиллари, шунингдек, бошқа ташкилот ва идоралар масъуллари иштирок этди. Тадбирда жорий йил бошидан буён ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика борасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг аҳволи, шунингдек, йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилди.  

Қайд этилганидек, вилоятда жорий йил бошидан ижтимоий профилактика объекти ҳисобланган 14 тоифадаги  69 минг 928 нафар фуқарода аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича “E-Ijtimoiy profilaktika” электрон тизими орқали профилактика инспекторлари томонидан маҳалладаги масъулларга хулосалар тақдим этилган. Шундан 1,3 фоиз хулосалар бажарилмагани алоҳида айтилди. Асосан, бу ҳолатлар Ангрен шаҳар, Тошкент, Ўрта Чирчиқ туманлари ҳиссасига тўғри келаётгани таъкидланди.  

Бундан ташқари, айрим ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчиларининг бандликни таъминлаш борасида олиб бораётган ишларининг қониқарсизлиги туфайли кўп ёшлар хорижга ишлагани чиқиб кетган. Хусусан, ҳолатлар Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманидаги баъзи маҳаллаларда юқори бўлган. Шунингдек, маҳаллаларда фаолият олиб борувчи “еттилик” вакилларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйган ҳолда иш самарадорлигига эришиш зарурлиги борасида ҳам сўз юритилди.  

Ташаббускор фуқаролар бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш эвазига жойларда сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият юритмоқда. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромади ошаётганлар ҳам кўпаймоқда.  

Йиғилишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар