
Данғара туманида ижтимоий ҳимоя борасида турли кўринишларда амалий ишлар қилинмоқда. Энг аввало, уйда ўтирган ишсиз аёллар касб-ҳунарга ўқитиляпти.
Уларнинг аксарияти пишириқ-қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва шу билан оиласига даромад келтирадиган бўлди. Яна бир гуруҳ хотин-қизлар тикувчиликни ўқиб- ўргандилар.
“Аёллар дафтари”да турганларга субсидия асосида тикув машиналари берилди. Энди 75 нафар тикувчи оиласи, қўни-қўшниси, маҳалла аҳолиси буюртмаси билан ишлайди. Бозор тамойиллари, маҳсулот тарғиботи, шартнома асослари борасида ҳам уларга тавсия, қўлланмалар тақдим этилди. Ташкилотчи ва ташаббускорлар масалага бундай ёндашув самара беришидан умидворлар.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |