2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Термиз шаҳридаги Абдулла Авлоний ва Жайхун маҳаллаларида 9 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу маҳаллалар аҳолиси тўлиқ хатловдан ўтказилган бўлиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган.  37 та “Кейс менежмент” очилиб, оилаларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришилди. Оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлар олиб борилиб, уларнинг иқтисодий аҳволи таҳлил қилинмоқда. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш, маълумотларни тақдим этиш ишлари самарали ташкил этилмоқда. Уйма-уй юриш чоғида улар ўртага ташлаётган масалаларни ҳал этиш йўллари изланмоқда.    

– Маҳаллада ишлайдиган ижтимоий ходим аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ҳақида хабардорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш, уларнинг мурожаатига асосан, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ўз ташаббуси билан “ижтимоий иш”ни очиш ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тузиш учун дастлабки баҳолаш ўтказишни амалга оширади, – дейди Абдулла Авлоний  ва  Жайхун маҳаллалари учун масъул “Ижтимоий ходим” Шуҳрат Ашуров. – Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга зарур ҳолларда қисқа муддатли индивидуал ижтимоий ёрдам режасини тузиш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш асосий вазифаларимиздан.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ижтимоий ходим томонидан “Кейс менежмент” усули қўлланилган ҳолда аҳолининг барча муаммолари босқичма-босқич ҳал этилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар