Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Муаммолар уйма-уй юриш орқали аниқланади

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилиш, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. Мазкур тузилмага бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Халқ қабулхоналарининг янги тизимда самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти туман ва шаҳарларидаги Халқ қабулхоналарига ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан “Cobalt” автомашиналари топширилди.

Вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердикиличов ва бошқалар бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганини таъкидлади.

Ўтган йили вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 19002 та мурожаат келган. Уларнинг 12321 таси қаноатлантирилган, жумладан, 3685 таси ижобий ечим топган, 7304 таси эса ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган 2275 қабулда 12751 дан ортиқ аҳоли турли масалалар юзасидан мурожаат қилган. Муаммоларнинг 50 фоизи ижобий ҳал этилган, 50 фоиз мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар