Йил сайин Тошкент вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар кенгаймоқда.
Бу орқали одамларнинг турмуш фаровонлиги оширилиб, маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланмоқда.
Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 3 мартдаги тегишли қарорига асосан Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари эвазига жойларда жорий йил бошидан бери кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Зангиота туманидаги сув тақсимлаш иншоотларнинг ишга тушиши ҳудудда аҳолининг ичимлик суви таъминотини ошириш, сув муаммоси ва исроф бўлишини бартараф этишга хизмат қилади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти масъуллари, ташкилотнинг “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ вакиллари, туман мутасаддилари, соҳа мутахассислари ва ҳудуд фаоллари қатнашди. Хусусан, “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 520 нафар аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Ҳозиргача бу ҳудудда яшовчиларга белгиланган тартибда ичимлик суви етказилган эди. Қурилиш жараёнида 2 та 200 метр куб ёпиқ сув сақлаш ҳовузи, 1 та насос биноси, 4 та замонавий насос агрегатлари ва 1 та хлорлаш жиҳози ўрнатилди. Бундан ташқари, режа бўйича 4 минг 200 метр масофада тармоқ қувурлари тортилиб, 176 та хонадонга махсус ҳисоблагичлар ўрнатилди. Жойларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари туфайли бу жойларда энди аҳоли сув таъминотидан қийналмайди.
Тадбир иштирокчилари мазкур лойиҳа фаолияти билан танишди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудга кўчатлар экилди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган бу каби лойиҳаларда Германиянинг ақлли ҳисоблагичлари, замонавий электр тежамкор насос агрегатларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса тоза ичимлик сувини белгиланган тартибда аҳоли хонадонларига етказиб беришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Қибрай туманидаги “Чинобод” сув иншооти ҳам қайтадан реконструкция қилиниб, ишга туширилди. Бунинг натижасида “Узумзор”, “Хўжақўрғон”, “Пўлат-қадам”, “Шалола” ва “Май” каби маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси узлуксиз ичимлик суви билан таъминланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |