Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилди

Аҳоли вакилларини қийнаётган баъзи масалалар бўладики, уларни энг қуйида – маҳалла кесимида ҳал қилиш мумкин. Бундай муаммоларнинг юзага келишига эса қайсидир масъулнинг бироз эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги сабаб бўлади.

Президентимизнинг халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак деган тамойилни илгари сургани бундай ҳолатларнинг кескин камайтиришга хизмат қилди. 

Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқот ва сайёр қабуллар йўлга қўйилиши анъанага айланди. Бунда давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари асосида иш олиб бормоқда. 

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ана шундай тадбирлардан бири – Президент Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Умар Исмоилов, туман ҳокими Баҳодир Абдувалиев, Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Тоҳир Муллажонов ҳамда сектор раҳбарларининг сайёр қабули ташкил этилди. 

Қабулда фуқароларнинг меҳнат, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, ер, мулк, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалалардаги мурожаати тингланди. 

Етмиш нафарга яқин мурожаатчининг аксарияти Юнусобод туманида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларида истиқомат қилади. 

Масалан, Чинобод кўчасида яшовчи фуқаронинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати жойида кўриб чиқилди. У Тошкент лак-бўёқ корхонасига ҳамшира сифатида ишга жойлаштирилди.  Биллур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг анча йиллардан буён ногирон бўлган фарзандига моддий ёрдам ажратиб берилди. Саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраганлар ҳам бўлди. Уларнинг даволаниши учун ҳам тегишли тартибда кўмак берилди. 

Ҳар бир масаланинг ортида бир инсон тақдири борлиги инобатга олиниб, сайёр қабул мобайнида кўплаб фуқароларнинг муаммолари шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Баъзиларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қисқа муддатда ҳал этиш бўйича назоратга олинди. 

Бу каби қабуллар орқали фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар