Бухоро вилояти 4-сектори раҳбари, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашев Когон туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида муаммоларни жойида ҳал этиш, камбағал оилаларни доимий қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудда ишсизликни камайтириш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Унда туман халқ қабулхонаси, туман маъмурий секторлари раҳбарлари, маҳалла масъуллари, тегишли ташкилот вакиллари қатнашди.
Қабулда ўттизга яқин шу ерлик фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Асосан моддий ёрдам, дори-дармон, ички йўлларни таъмирлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ турли мазмундаги масалалар юзасидан мурожаатлар ўрганилди ва мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Хусусан, ҳудудда 5 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия асосида тикув машиналари, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 6 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, яна ногиронлиги бўлган икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва фуқароларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, шу куни маҳаллада хотин-қизлар ҳамда ишсиз аҳолига касб-ҳунар ўргатиб, улар бандлигини таъминлаш мақсадида аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказининг очилиши ҳам бўлди.
Тадбир иштирокчилари марказда яратилган шарт-шароит, касбга ўргатиш хоналари билан танишди. Эндиликда бу марказда хотин-қизлар тикувчилик бўйича ўқитилиб, сертификатга эга бўлади. Бу сертификатлар орқали уларнинг маҳоратига қараб доимий ишга жойлаштириб борилади. Тикувчилик ҳунарини пухта эгаллаган марказнинг дастлабки беш нафар битирувчи хотин-қизига сертификатлар топширилди.
Бир сўз билан айтганда, қилинаётган бу каби ишлар аҳолининг мушкулини осон қилиш, камбағал оилаларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш, ишсиз аҳолини иш билан банд қилишдан иборатдир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |