Бухоро вилояти 4-сектор масъуллари иштирокида Ромитан туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Файзиев, туман халқ қабулхонаси, маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 25 га яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 20 га яқини шу ернинг ўзида ҳал этилди. “Аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар хотин қизга замонавий тикув машинаси, 15 га яқин фуқарога ижтимоий кўмаклар берилди.
Фуқаро Фароғат Ҳамидова сектор масъулларидан қўлида ҳунари бўлиб, тикув машинаси йўқлигини билдириб мурожаат қилди. Мурожаатга асосан унга ҳам тикув машинаси берилди.
– Ишсизман, лекин тикувчилик ҳунарим бор, – дейди фуқаро Хуршида Мансурова. – Масъуллардан тикув машинаси сўраб мурожаат қилгандим, менга замонавий тикув машинаси беришди. Энди тикиш-бичиш билан шуғулланиб, рўзғоримга моддий томондан ёрдам бераман.
Бугун ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмайди. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |