
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Самарқанд вилоятдаги олий таълим муассасаларида бўлиб, талаба-ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Самарқанд давлат университетида ўтказилган тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртлари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар, талаба ва магистрлар иштирок этди.
Вазир ёшларнинг ишга жойлашиш, инновацион ғоя ва стартап лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, ривожланган мамлакатлар таълим жараёнида қўлланилаётган замонавий технологияларини юртимизда жорий қилиш, хорижда малака ошириш ва бошқа масалалар юзасидан таклифларини эшитиб, уларга муносабат билдирди. Шунингдек, олий таълим муассасаларида талабалар учун қулайлик ва имкониятларни кенгайтириш юзасидан мурожаатлар тингланди.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Райҳона Анарбоева талаба-ёшларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини юксалтириш мақсадида ҳарбий мусобақалар асосида йигитлар ўртасида “Темурбеклар” ва қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” лойиҳасини ташкил этиш таклифини билдирди.
Вазир ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бу лойиҳа тажриба сифатида Самарқандда ташкил этилишини маълум қилди.
Учрашувларда билдирилган ҳар бир мурожаат, таклиф бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |