Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Суд раиси Оқдарёда қабул ўтказди

Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан йилнинг иккинчи ярмида туман ва шаҳарларда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига кўра, навбатдаги шундай тадбир Оқдарё туманида ташкил этилди.

Қабулда, жумладан, суд органларига мурожаат қилиш истагида келган фуқароларни вилоят суди раиси О.Ҳайитов қабул қилди. Шунингдек, тегишли туманлар жиноят, фуқаролик ишлари бўйича судьялари, вилоят маъмурий суди судьяси иштирок этди ва улар ҳам мурожаатчиларни қабул қилиб, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.  

Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Шулардан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.  

Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 7 нафар фуқаро вилоят суди раисига қабулига кириб, қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Шу ерда жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилди ва ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.  

– Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш халқни рози қилишнинг энг самарали усулидир – дейди Самарқанд вилояти суди раиси О.Ҳайитов. – Фуқаронинг муаммоли масаласи жойида ҳал этилиши эса одамларда қонунчиликка, судларга ҳурматни кучайтиришда тенги йўқ амалиётдир. Шу билан бирга, сайёр суд мажлислари аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда катта аҳамият касб этади.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар