Мамлакатимизда ёш авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳар бир соҳада эртамиз эгаларининг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг орзу интилишларини рўъёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳим Мамажонов тизимда меҳнат қилаётган ёш кадрлар билан учрашув ўтказди.
– Халқимизда, Бешикдан то қабргача илм изла, деган мақол бор, – дейди Иброҳим Мамажонов. – Бугунги ёшлар юксак ақл-заковатли, замонавий технологияларни тез ўзлаштирадиган, ўз устида тинимсиз изланадиган иқтидор соҳибидир. Бу – бизнинг ёш ҳамкасбларимизнинг фаолиятида ҳам устуворлик касб этиши зарур.
Тадбирда иштирок этган вилоят ёшлар ишлари бошқармаси масъул ходими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Аҳрорбек Акбаров мамлакатимизда юритилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ва мақсад-вазифалари ҳамда йигит-қизлар учун ажратилган имконият, имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида, ёшлар ўртасида викторина уюштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 25 нафар фаол ёш ходим учун Наманган вилоятининг қадимий зиёратгоҳлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилиши айтилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Пиллачилик | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |