Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Раҳбар ёшлар билан учрашди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Ғалаба” маҳалласи ёшлари ҳамда Чиноз туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда билимга чанқоқ йигит-қизлар билан учрашув ўтказди.

Хусусан, Янгийўлдаги мулоқотда ижтимоий тармоқларда Street Workout йўналишидаги видеолари билан машҳур бўлган ёшлар мазкур спорт турини оммалаштириш борасида таклифлар берди. Уларга тизим масъуллари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан имконият яратиб бериладиган бўлди. Маҳаллаларнинг пазандачилик билан шуғулланаётган қизларини эса пойтахтимиздаги энг йирик қандолат фабрикаларидан бирига  саёҳат уюштириш ва тажриба ошириш борасида келишиб олинди.

– Оилавий шароит сабабли ўғлимни тил ўрганиш тўгарагига қатнашига имкониятимиз етмай турган эди, – дейди Каромат Усмонова. – Мурожаатим эътиборга олинди. Бунга Алишер Саъдуллаев амалий ёрдам берадиган бўлди.

Суҳбатда ёшларни мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилиш, касбга йўналтириш бандлигини таъминлаш каби таклиф ва мурожаатлари тингланди.  

Чиноз туманда фаолият олиб бораётган “Бизнес фабрика” ўқув маркази директори Лазиз Ўткиров ўқув маркази ёнида қурилган қўшимча бинода “Ustoz AI”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Uz Chess” каби лойиҳалар доирасида кам таъминланган оила фарзандларини ўқитиш таклифини билдирди. Унинг ушбу мурожаати назоратга олиниб, мазкур тўгаракларни ташкил этишга амалий ёрдам бериш режалаштирилди.

– Бугунги суҳбатда туманимиз мактабларида шахмат тўгаракларини ташкил қилишга ҳамда болалар адабиёти платформа лойиҳасини амалга татбиқ этиш борасида айтган таклифим инобатга олинганидан мамнун бўлдим, – дейди чинозлик Наима Анварова. – Шунингдек, агентлик директори ҳар бир учрашувда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлган сайловларда ёшлар иштироки бўйича бир қатор тавсиялари билан ўртоқлашди. Бундан жуда хурсандмиз.

Учрашув якунида Алишер Саъдуллаев ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан  мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди ҳамда ижросини  шахсан ўзи назоратга олишини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар