Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бош вазир ўринбосари Қашқадарёда

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида бўлиб, у ерда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги “Сайхунобод”, “Зарбдор” ва “Уйчи тумани” тажрибалари асосида ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Туманнинг Янги Миришкор ва Миришкор маҳаллаларида паррандачиликнинг кам пул сарфлаб, кўп даромад олиш мумкин бўлган тармоғи – беданачилик соҳаси билан шуғулланаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашган Бош вазир ўринбосари маҳаллаларни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги ишларни эътироф этди. 

Қолаверса, “Аёллар дафтари” асосида бандлиги таъминланиб, юқори даромадга эришаётган оила вакиллари билан суҳбатлашиб, маҳалла еттилигининг режа дастурлари билан танишилди. 

Маълумотларга кўра, Миришкор туманидаги 3 минг 914 нафар ишсиз хотин-қиздан 3 минг 419 нафари (82 фоиз)нинг бандлиги таъминланган. 

Жумладан, 647 нафари доимий иш ўрнига жойлаштирилган. 287 нафари мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. 1 минг 379 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқитилган. 50 нафари ҳунармандчилик ва касаначилик йўналишларида банд қилинган. 98 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган бўлса, 78 нафарига деҳқончилик қилиши учун ер майдони ажратилган. 102 нафарига 406 миллион сўм миқдорда субсидия (енгил конструксияли иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар, асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш) ажратилган. 

Шунингдек, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ҳамда махсус сертификатга эга бўлган 819 нафар хотин-қизга 11,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар