2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар: асосий эътибор оғир ҳудудларга қаратилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида барча ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Қабулларга ҳокимлар, аҳолидан энг кўп эътирозлар келиб тушаётган масалалар бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари жалб этилди. Сайёр қабулларни ўтказишда асосан олис ва чекка маҳаллалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маиший муаммолар кўп бўлган «қизил» тоифадаги ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сентябрь ойида ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 28 мингга яқин фуқародан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 15 мингдан зиёдининг ечими жойида топилди. Қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган 11,6 минг ариза-шикоятлар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, тезкорлик билан ҳал этилган мурожаатларнинг асосий қисми газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти (3,7 минг), моддий ёрдам ва болалар нафақаси (1,7 минг), соғлиқни сақлаш соҳаси (1,8 минг), тадбиркорлик ва кредит ажратиш (1,03 минг), бандликни таъминлаш (1,1 минг), ички йўллар ҳолати (588), ички ишлар идоралари фаолияти (227) ҳамда мактаб ва мактабгача таълим (206) каби қатор соҳалар билан боғлиқ муаммолар бўлди.

Ўтказилган тадбирлар доирасида алоҳида ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг ҳам қабуллари ташкил этилди. Фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ишга жойлашиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, оила ва никоҳ, солиқ ва банк кредитлари масалалари юзасидан тегишли органлар масъулларига мурожаат қилиб, муаммоларига ечим топдилар. 

Жумладан, Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида суд соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича 404 нафар фуқаро қабул қилинди. 

Сайёр қабулларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган маҳкумларнинг жазони енгиллаштиришни сўраб қилган мурожаатлари жойларнинг ўзида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, мурожаатларига ечим топилди. 

Сайёр қабуллар барча ҳудудларда давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар