
Янгиобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида даромади паст оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бу галги ўрганишлар давомида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев “Баландчақир” МФЙда даромади паст оилаларнинг турмуш шароитлари билан танишиб, улар билан оилавий даромади, муаммо ва эҳтиёжлари юзасидан суҳбатлашди.
Ўрганиш жараёнида камбағаллик даражасига тушиб қолган фуқаролар дуч келган муаммоларни бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини яратиб, оила бюджетини ошириш, моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |