Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вазир аҳоли ҳузурида

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш барча соҳа ва тармоқ раҳбарларининг доимий иш услубига айланиб бормоқда.

Бу эса “Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун”, деган эзгу тамойил асосида халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширмоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси билан биргаликда Нукус шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 100 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахс вакили иштирок этди.  IT таълим, радио телевидение, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш бўйича мурожаатлар тингланди.

Ўтказилган қабулда бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммолар жойида ижобий ҳал этиб берилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабул ўтказилаётган масканда мобиль алоқа операторлари томонидан кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, телекоммуникация хизматларига жойида уланиш имконияти яратилди.

Мулоқотда аҳоли вакиллари Рақамли технологиялар вазирлигининг қисқа – 1199 рақамли ишонч телефонига доимо мурожаат қилиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар