Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оила манфаати – давлат ҳимоясида

Жиззах вилоят прокуратураси ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Инсон ва оила манфаати – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 18 июндаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида ташкил этилди. 

Тадбир аввалида Жиззах шаҳридаги Нуронийлар масканида жойлашган “Оила мактаби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур мактабда ёшларнинг никоҳларини қонуний қайд этишларидан аввал, оила аталмиш мустаҳкам қўрғоннинг сир-асрорлари, эр-хотин мажбуриятлари, ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан махсус ўқув дарслар ўтилади. Янгидан никоҳ тузадиган ёшлар белгиланган дарс соатларида қатнашгандан сўнг, махсус сертификатлар топширилади. Тадбир ташкилотчилари ва жамоатчилик вакиллари “Оила мактаби” очилиш маросимидан сўнг ёш никоҳланувчиларга шу ернинг ўзида махсус сертификатлар топширди. 

Шундан сўнг, маҳаллардаги оилалар вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. 

Тадбирнинг асосий қисми Жиззах давлат педагогика университети Маданият саройида бўлиб, унда шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, низоли оилалар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолиб, яраштирилган оилалар ва Жиззах шаҳар “маҳалла еттилиги” учун маънавий тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, ҳудуддаги оилалар билан ишлаш ҳолатлари, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталди. 

Тадбирда, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган видеороликлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар