2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Мурожаатдан – даромадга» лойиҳаси: беш юздан зиёд эҳтиёжманд оилага Президент совғалари топширилди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган «Мурожаатдан – даромадга» лойиҳасининг навбатдаги босқичи ҳам шундай эзгу ниятларга қаратилди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари тантанали равишда топширилди.

Хусусан, Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларида 100 тадан, Шўрчи туманида 105 та, жами 505 нафар аёлга тикув машиналари берилди.

Шу билан бирга, ҳар бир аёл ўз фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун маҳалласидаги етакчи чевар тадбиркор аёлларга бириктирилиб, уларнинг фаолияти назоратга олинди. Яъни, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар ва «маҳалла еттилиги» ҳар бир кооперация иш жараёнини доимий мониторинг қилиб боради. Тикув машинаси ажратилган  мурожаатчиларнинг аввал барқарор даромадга чиқиб, сўнг яқин уч-тўрт йил ичида ўз оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишигача яқиндан ёрдам берилади.

Бундан ташқари, 250 нафарга яқин ишсиз фуқарога субсидия асосида мотокультиватор, пишириқ печлари, сартарошлик ускуналари каби қатор меҳнат жиҳозлар топширилди. Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди.

Ташкил этилган мазкур тадбир катта фестивалга айланди, десак, муболаға бўлмайди. Унда турли кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Жумладан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Истиқбол маҳалласида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда 1500 дан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Армиям – фахрим» шиори остида ҳарбийларнинг чиқишлари, кўргазмалари ҳамда турли спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Эришаётган юқори натижалари, ташаббускорлиги ва фидойилиги учун бир гуруҳ ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар