
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида сурхондарёлик тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Умарова, Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б. Жумаев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари З. Хидирова иштирок этди.
Тадбирда воҳада фаолият юритаётган 100 га яқин тадбиркорнинг фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мурожаатларини ҳамкор ташкилотлар кўмагида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, тадбиркор хотин-қизларнинг кредит ажратиш, кредит муддатини узайтириш, фаолиятини кенгайтириш учун турар-жой ажратиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини сотиш учун шароит яратиш, субсидия олиш, хориждан технология олиб келиш борасидаги 30 дан ортиқ мурожаати ҳамда 4 та тизимли таклифи қабул қилинди. Мулоқот давомида 10 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ўз ечимини топди.
Бу каби очиқ мулоқотлар аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда соҳага доир тизимли муаммоларни бартараф этиш, хотин-қизларга янги имкониятлар яратиш мақсадига қаратилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |