
Фориш туманининг чекка ҳудуди “Нарвон” маҳалла фуқаролар йиғинида Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ҳамда мутасадди идора, бошқарма, ташкилот, туман сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Инсонларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини, кундалик ташвишларини самарали ечимини топиш ҳамда аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиш мақсадида вилоят ҳокими бу галги сайёр қабулда ҳам асосий эътиборни аҳоли мурожаатларини ўрганишга, кўтарилган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишга қаратди.
Вилоят ҳокими ва ташкилотлар бўйича секторлар ҳамда вилоят идора ва ташкилотлар раҳбарлари гуруҳларга бўлинган ҳолда қабулга келган фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Қабулга келган 107 нафар фуқародан жами 115 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 33 та мурожаат ижобий ечим топди.
Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича “йўл харитаси” тузилиб, тегишли масъулларга муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |