
Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда вилоят сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, ёшларни Бухоронинг “драйвери” сифатида эътироф этди. Президентимиз томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг Бухоро вилоятидаги ижросига тўхталди. Ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш, уларни тинглаш зарурлигига эътибор қаратди.
–Бугун эртамиз эгалари қайси соҳада бўлмасин, у тадбиркорлик, илм-фан, ҳунармандчиликда ўз ўрнига эга, – деди Ботир Зарипов. – Улар ўз соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Қолаверса, улар вилоят иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи кучга айланмоқда. Бухоролик ёшлар бугун илм-фанда илғор, улар замонавий фикр, креатив ташаббусларга эга. Улар кичик бизнесдан тортиб йирик инвестицион лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда.
Тадбирда ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси сифатида бухоролик йигит-қизлар қўлга киритаётган муваффақиятлар алоҳида эътироф этилди.
Ботир Зариповнинг ёшлар билан учрашуви ташаббусларга бой бўлди. Учрашув йигит-қизларга ўзига хос мотивация берди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |