2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пастдарғомлик ёшларнинг истиқболли таклифлари қўллаб-қувватланди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пастдарғом туманида ёшлар билан учрашди.

Гўзалкент маҳалласида ўтказилган учрашувда 30 нафарга яқин ёшлар ҳокимга асосан, ишсизлик, деҳқончилик учун ер ажратиш, саломатликни тиклаш, субсидия ва кредит масалалари бўйича мурожаат қилди.

Хусусан, Қаршиобод маҳалласида яшовчи Ҳамро Холиқулов ўқув маркази очиш ниятида эканлиги, марказни жиҳозлаш учун 50 миллион сўм субсидия ажратишда ёрдам сўради. Янгиравот маҳалласидан келган Бунёд Омонов эса чорвачилик билан шуғулланиш учун зотдор қорамол харид қилишда 100 миллион cўм имтиёзли кредит олиш учун ҳокимдан кўмак сўради. Вилоят ҳокими туман раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва банклар масъулларига ёшларнинг масалаларини белгиланган тартибда ўрганиб, ҳал қилишни топширди.  

– Ўтган йили ер ажратиш бўйича аукционда қатнашиб ғолиб бўлган эдим, – дейди Илм маҳалласида яшовчи Маъруф Ҳасанов. – Аммо шу вақтга қадар фермер ажратилган ерни менга топширмасдан келяпти. Ҳокимга шу масалада мурожаат қилдим ва ушбу муаммо ҳал этиш учун туманимиз раҳбарларига йўналтирилди.  

Учрашув давомида айни пайтда хорижда бўлган пастдарғомлик ёшлар ҳам ҳоким билан онлайн мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

– Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида ишлаб турибман, – дея ҳокимга мурожаат қилди гўзалкентлик Жаҳонгир Жаниев. – Агар ёрдам берилса, уйимга қайтиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қилмоқчиман. Бунинг учун маблағ керак. Имкони бўлса, имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам берсангиз.  

Вилоят ҳокими Жаҳонгирга 60 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Э.Турдимов Пастдарғом тумани маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари билан учрашиб, ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Етакчиларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди. Истиқболли таклифлар қўллаб-қувватланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар