
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ёш тадбиркорлар, янги бизнес лойиҳалар устида изланаётган ёшлар билан учрашди.
Учрашувда 71 нафар ёш тадбиркор ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган йигит-қизларнинг 100 га яқин мурожаатлари кўриб чиқилди. Ёш тадбиркор ва ишбилармонлар банклар томонидан имтиёзли кредит, фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ва бино ажратиш, инфратузилмани яхшилаш, биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар юзасидан амалий ёрдам сўради. Бундан ташқари, соҳаларни ривожлантириш, истиқболли режаларни амалга оширишга доир бир қатор таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти банклардан кредит олишда юзага келаётган муаммолар бўлгани инобатга олиниб, банклар фаолияти таҳлил қилинди. Бугунги кунда кўплаб тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар томонидан олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаётганлиги банкларнинг айланма маблағига салбий таъсир кўрсатаётгани очиқланди. Бу борада тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, муаммоларни ҳал этиш бўйича банк ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Муддат талаб этадиган муаммолар юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган баъзи масалаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |