2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хотин-қизлар бандлиги устувор вазифа

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳам хотин-қизларни иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳар бир мақсад ва уни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар фуқароларнинг, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш, имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади. Мамлакат иқтисодий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга Сирдарё вилоятида ҳам катта эътибор қаратилмоқда.  

Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунинг ёрқин мисолидир. Ушбу қарорда 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагани билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Туманда ҳар бир маҳалла кесимида ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маҳаллаларда уларни тадбиркорликка ўқитиш, кооперация асосида лойиҳаларни амалга ошириш ва албатта, учрашувлар ўтказиш каби бир қатор самарали ишлар ташкил қилинмоқда.  

Дастурни шакллантириш, унга киритилган лойиҳаларга кредит маблағлари ажратиш бўйича туманда 355 нафар хотин-қизга қарийб 4 миллиард 500 миллион сўм АТ “Халқ банки”, АТБ “Микрокредитбанк” ҳамда АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки”га ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди.  

Шунингдек, 1,5 минг хотин-қизнинг касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 782 нафар хотин-қиз касбий билим ва кўникмага эга бўлди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар