Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар билан ишлашда самарали ёндашув

Фарғона шаҳрида Олий суд раиси ўринбосари Ш. Полвонов томонидан ўтказилган сайёр қабулда 92 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилди.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, барча давлат идораларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган шаффоф тизим ўзининг амалий натижасини бермоқда. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда айни муддао бўлаётир.

Фарғонада ўтган сайёр қабулда ҳам 92 та мурожаатнинг асосий қисми бўйича  ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, битта мурожаат қаноатлантирилди, 2 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.  

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида 54 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан суд иши ярашув асосида тугатилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 22 та алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар