
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирокидаги ишчи гуруҳ Урганч шаҳрида жойлашган Нурли ҳаёт маҳалласида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида маҳаллада жойлашган 33 та кўп қаватли бино ертўласида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг иш жараёни билан танишилди. Жумладан, “Ҳарвард” ўқув маркази, аёллар бандлигини таъминлаш доирасида ташкил этилган тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик, Хотин-қизларни касбга ўқитиш марказлари фаолияти ўрганилди.
Шу куни “Нурли ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида сўз олган нуронийлар мамлакатимизда кейинги йилларда маҳалла тизимининг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, соҳадаги бу каби ўзгариш ва янгиланишлар сабаб маҳалла халқнинг ҳақиқий суянчи ва маслакдошига айланиб бораётганини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ ушбу маҳалла ҳудудидаги янги фаолият бошлаган лойиҳа – “Хоразм шинам уйлар” бошқарув сервис компанияси иш жараёнлари билан яқиндан танишди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |