Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр судларда 20 киши муддатидан илгари озод қилинди

Мамлакатимизда учинчи мустақил ҳокимият бўғини ҳисобланган суд идоралари томонидан одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, бир қаторда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга кўмаклашишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсадда Наманганда вилоят суди ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган туманидаги  Катта Тошбулоқ маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги қабулда Наманган вилояти суди раиси Алишер Усмонов иштирок этиб, аҳолининг долзарб  мурожаатларини тинглади.  

Сайёр қабулда 21 кишининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 17 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, тўртта мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.  

Эътиборлиси шундаки, қабул доирасида ўтказилган Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг сайёр суд мажлисида пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларнинг тўққиз нафари муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Масалан, ҳуқуқбузарлиги сабабли ахлоқ тузатиш ишларига тортилган фуқаро Ф. Ғ. тайинланган жазосининг ўтолмаган 1 йил 3 ойу 21 кунини ёки озодликни чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро Б. И.  ўталмаган 4 ойу 21 кунини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Наманган шаҳридаги Даштбоғ маҳалласида ташкил этилган мана шундай амалий тадбир давомида 16 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Мазкур сайёр қабул доирасида  Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилиб, унда назорат остидаги 11 нафар фуқаро шартли равишда озод қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар