
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат билан чиққан фуқароларни қабул қилди.
Янги Наманган туманида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида 230 нафардан зиёд юртдошимиз вилоят раҳбари билан юзма-юз учрашиб, ўзларини қийнаётган муаммоларини билдирди.
Қарийб 8 соат давом этган қабулда вилоят ҳокими фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг ҳар бирини батафсил тинглаб, ечими бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.
– Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласидан келдим, - дейди мурожаатчилардан бири Валижон Исоқов. – Маҳалламизда сув муаммосини ҳал этиш учун булоқлар кўзини очиш масаласида кўмак сўрадим. Вилоят раҳбари мурожаатим юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди. Тез орада сув таъминоти яхшиланадиган бўлди. Шунингдек, қабул жараёнида ҳудудимизда мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриш бўйича ҳам таклиф киритдим. Ушбу масала ҳам ўрганиб чиқиш учун мутасаддиларга топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |