Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулда 68 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда суд идоралари ҳам иштирок этмоқда.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда Янгийўл шаҳри, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларида яшовчи фуқаролар мурожаатларини Тошкент вилояти прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят суди, Халқ қабулхонаси, департамент, адлия, солиқ ҳамда вилоят мажбурий ижро ва божхона бошқармалари раҳбарлари атрофлича ўрганиб чиқишди.  

Хусусан, вилоят судлари раислари томонидан сайёр қабулда жами 37 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 19 нафари фуқаролик, 11 нафари жиноят, 5 нафари иқтисодий ва 2 нафари маъмурий ишлар бўйича судларга оид масалалар билан келган. Шу мурожаатларнинг 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 14 таси жойида ижобий ҳал этилди.  

– Мазкур сайёр қабулда анчадан буён йиғилиб қолган муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти Шерзод Худойбердиев. – Айниқса, жиноят ишлари бўйича судларда тақдимнома (илтимоснома)лар асосида жами 41 нафар маҳкум ўталмай қолган озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судларда 5 нафар фуқаронинг фойдасига вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент пули ундирилиши таъминланди.  

Иқтисодий судларда 8 нафар тадбиркорлик субъектининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланиб, улар фойдасига жами 397 миллион 220 минг 699 сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Сайёр қабул жараёнида мурожаатлари ижобий ҳал этилган жами 68 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома билдирди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар