Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосидаги муҳим саъй-ҳаракатлар мамлакатимизнинг энг чекка ва олис ҳудудлари аҳолисига қулай шароит яратиш борасида ўз самарасини бермоқда.
Жойларда кенг кўламли ишларнинг амалга оширилиши туфайли режадаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, манзиллар қиёфаси тубдан ўзгартирилиб, замонавий кўринишга эга бўлмоқда. Айниқса, оилаларнинг турмуш маданиятини юксалтириш, хонадон эгаларини тоза ва озода, саранжом-саришта яшашга ўргатиш, кўча ва маҳаллаларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ҳар бир хонадон, кўча ва маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Пискент туманида бўлиб дастур ва лойиҳалар асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди ва танқидий баҳо берди. Аввало, туман марказида жойлашган деҳқон бозоридаги тартибсизликларни бартараф қилиш, сотувчи ва харидорларга қулай шароит яратиш борасида тавсиялар берди. Бозор атрофидаги тадбиркорларнинг катта йўл ёқасига маҳсулотлар қўйиб сотаётгани, айниқса, гўшт маҳсулотларининг минглаб автомобиллар ўтадиган йўл бўйида сотилаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда. “Саломатлик йўлаклари” атрофини йўналишдаги такси ҳайдовчиларининг айримлари ўзларига мунтазам автотранспорт қўядиган жой қилиб олгани ҳам танқид қилинди.
Вилоят раҳбари тумандаги “Ёшлар боғи”, Бирлик маҳалласи, “Янги Ўзбекистон” массивидаги қўп қаватли турар жой биноларидаги аҳвол, Ғайрат маҳалласидаги томорқачилар фаолиятини ўрганди. Кузатувлар давомида айрим хонадонлар шу кунгача экин экиш у ёқда турсин, ҳатто ерини ҳайдаб, чопиб, экишга тайёрлаб қўймагани, йўл ёқалари ўт босиб ётгани аниқланди.
Шунингдек, Оққўрғон туманидаги “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида 16 та кўчадаги 786 та оила хатловдан ўтказилди. Унга кўра, сўровнома асосида 659 та хонадонда таъмирлаш бўйича 1 минг 195 та камчилик аниқланган бўлиб, шу пайтгача 496 таси бартараф этилган. Маҳалладаги қабристон аҳоли ва туман ободонлаштириш бошқармаси иштирокида оммавий ҳашар йўли билан обод қилинди. Ҳудуд марказида янги боғча ва маҳалла биносини қуриш ишлари бошланди. Йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик- коммуникация тизимини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ойдин ва Янги қўрғон кўчалари шағал қилинди. Тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича яна 4 та кўчага жами 5,1 километр масофада ичимлик суви тармоқлари тортилиб, сув минораси қурилмоқда. Шунингдек, 20 километр ҳаво тармоғи ва 465 та бетон устун ўрнатиш ҳамда 2 та электр трансформаторини таъмирлаш режалаштирилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўйича маҳаллада 124 нафар ишсиз фуқаро аниқланган. Улар учун “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилиб, туман марказидаги корхоналар иштирокида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар таклиф қилинди.
Янгийўл туманининг Ниёзбоши маҳалласида истиқомат қилаётган 743 та оилага муносиб турмуш шароити яратиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, коммунал соҳадаги ишлар жадал амалга оширилмоқда. Хусусан, бу маҳалланинг 5 та кўчасида 6,7 километр йўллар асфальтланиб, 8 та трансформатор, 90 та янги темир-бетон устун ўрнатилади. Болалар ўйингоҳи ва мини стадион, кутубхона ташкил этилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |