
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 2-сектор ҳудудидаги “Яхтилик” маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Президентимизнинг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан қишлоқ хўжалигидаги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат экинларини етиштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида сўз юритилди.
Тадбирда “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали туман прокуратураси томонидан оталиққа олинган ҳамда “Маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантирилган 78 нафар ёшга жами 25 гектар ер майдони топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |