
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев, Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Қосимов Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бўлиб, томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди.
Сарбозор, Қўшкапа ва Қорабоғ маҳаллаларидаги ўрганишлар давомида аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқотлар ўтказилди. Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, бир қатор қонун ҳужжатлари ҳамда «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Мазкур масалалар юзасидан фуқароларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |